Тошкентда ўсмир йигит ўзини 9 қаватли бино томидан ташламоқчи бўлди

Тошкентда ўсмир йигит ўзини 9 қаватли бино томидан ташламоқчи бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 19 июнь куни ўсмир йигит ўзини 9 қаватли бинонинг томидан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўсмир йигит ИИББга қўнғироқ қилиб, ўзини томдан ташламоқчи экани ҳақида айтган. Шундан кейин инспектор ходимлари йигитнинг қаерда эканини аниқлаб, воқеа жойига борган.

Ўзини кўп қаватли бинодан ташламоқчи бўлган йигит ИИББ ходимлари томонидан қутқариб қолинган. Унинг маълум қилишича, ота-онаси ажрашган, у вояга етмаган даврида вилоятдан келиб Тошкентдаги кафеларда официантлик қилган. Шунингдек, йигит руҳий тушкунликка тушиб қолгaни аниқланган. Ҳозирда йигит профилактика ходимлари эътиборида бўлиб турибди.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди. Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, уни қутқариб қолган.