Қорақалпоғистонда чақалоқ жанговар ўқдан яралангани бўйича хабар изоҳланди

Қорақалпоғистонда чақалоқ жанговар ўқдан яралангани бўйича хабар изоҳланди

«Чет давлатлардан биридаги айрим ижтимоий тармоқларда Қорақолпоғистон ҳалқи номидан турли фейк хабарлар тарақтишга уринмоқдалар», дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.

Унда акс эттирилган фото тасвирга изоҳ берилиб, шифохонада ётган чақалоқнинг жанговор ўқдан яраланганлиги тўғрисида айтилган.

Мазкур хабар юзасидан масъул ходимлар томонидан Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига бориб ўрганилди. Навбатчи врач хирург Бобурбек Тилмуродов тарқатилган фотосурат ва унга берилган изоҳ нотўғри эканлигини айтиб, бундай жароҳат олган чақалоқ шифохонада умуман қайд этилмаганлигини тасдиқлади.

Ҳурматли фуқаролар ғараз ниятда бўлган айрим шахслар томонидан тарқатилаётган бу каби нотўғри хабарларга ишониб қолманг, дейилади хабарда.

Аввалроқ, АҚШлик эксперт Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан муносабат билдирганди.