Тошкентга фирибгарликнинг янги тури кириб келган – автомобиль эшигига қулф илиб қўйилмоқда. ИИББнинг маълум қилишича, ҳозиргача бу бўйича шикоятлар келиб тушмаган
Тошкентда фирибгарлар автомобиль эгаларидан пул талаб қилишнинг янги турини ўйлаб топишган. Тегишли фото ва видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирча бу каби ҳолатлар юзасидан шикоят бўлмаган.
Мазкур фирибгарлик жуда оддий схема бўйича амалга оширилмоқда. Машинанинг эшигига қулф илиб қўйилиб, ҳаракатланиш пайтида бу қулф эшикнинг рангли қопламасига зарар етказиши мумкин. Машинани шикастланишидан ҳимоялаш учун қулфнинг калити ёки унинг кодини “сотиб олиш” таклиф қилинади.
Айни пайтда ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаган.