Ўқитувчи ҳамкасбининг пластик картасидаги пулни онлайн-қиморга тикиб юборди

Ўқитувчи ҳамкасбининг пластик картасидаги пулни онлайн-қиморга тикиб юборди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси А.В. (1978 й.т.) ўзининг банк картасидаги 1 545 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганидан арз қилиб ИИБга мурожаат қилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи Р.А. (1988 й.т.) содир этгани аниқланди.

Р.А. жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб, унинг банк картаси маълумотлари ва СМС-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, барча пулларни «1хBет» онлайн-қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйгани маълум бўлди.

Р.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.