Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачилар фойдаланаётган омборхона топилди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида контрабандачилар фойдаланаётган омборхона топилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти яқинида контрабандачилар фойдаланаётган омборхона топилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Маълум қилинишича, омборда турли хил болалар кийимлари бўлиб, ҳар бири 25-30 килограммдан 27 ўрамдан иборат маҳсулот аниқланган. 

Савдо-саноат палатаси Ўш вилоят бошқармаси хулосасига кўра, товарнинг умумий қиймати 901 минг 200 сомни ташкил этади. Юк божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сақланган”, — дейилади хабарда.

Товар эгаси Қирғизистон фуқароси бўлиб, қўлга олинган маҳсулот сақлаш учун жўнатилган. Mateриаллар Қирғизистон транспорт прокуратурасига ўтказилган.

Ноябрь ойида Қирғизистонда халқаро наркогуруҳ аъзолари қўлга олинганди, улар орасида Ўзбекистон фуқароси аниқланган.