Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди

Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди

2020 йил 18 октябрь куни соат 15:00 да Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Афсона МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи-Ўрмонбек автомобиль йўлида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 40 ёшли Ф.Х. «Nexia» русумли автомашинасида Ўрмонбек йўналишида ҳаракатланиб бораётганида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган 53 ёшли А.Ў. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада ҳайдовчи Ф.Х. ва йўловчи 53-ёшли Ж.М. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккила автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.