«Қамчиқ» довонида «Mercedes-Benz» ёниб кетди (фото)

«Қамчиқ» довонида «Mercedes-Benz» ёниб кетди (фото)

16 январь куни соат 15:50ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А 373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 252-километрида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.