Тошкентда Nexia’нинг газ баллони портлади. Унинг атрофидаги 4 та автомобиль шикастланган

Тошкентда Nexia’нинг газ баллони портлади. Унинг атрофидаги 4 та автомобиль шикастланган

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Nexia автомобилининг газ баллони портлаб кетди, деб хабар берди ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 25 январь куни соат 16:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Бўз 2 даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Портлаш натижасида ушбу автомобиль яқинида тўхтаб турган Nexia-3, Spark ва иккита Matiz русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Портлаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.