Яшнободда жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Яшнободда жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди

Бугун соат 19:31да Яшнобод туманидаги Авиасозлар 3-тор кўчасида жойлашган овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 19:37да етиб бориб, ёнғинни соат 20:07 да тўлиқ бартараф этган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Офат натижасида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони зарарланган бўлиб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган, тан жароҳати олганлар йўқ.