» » Бу йил 1 кг терилган пахта учун неча сўм пул тўланиши маълум бўлди

Бу йил 1 кг терилган пахта учун неча сўм пул тўланиши маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун «Regulation.gov.uz» порталига жойлаштирилди.

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

- пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;

- пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш;

- пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарлари ҳамда Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган дала марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин» дейилади лойиҳа матнида.

Шунингдек, Молия вазирлиги жорий йилнинг 15 сентябрига қадар эксперимент тариқасида, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини қоплаб бериш механизимини жорий этиши белгиланган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР