Жиззах шаҳрининг 2021 йил январ-март ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида ўсиш мавжуд

Жиззах шаҳрининг 2021 йил январ-март ойларида  ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш  кўрсаткичларида ўсиш мавжуд

2021  йилнинг  январ-март ойлари давомида   фаолият  кўрсатаётган  1169 та  саноат  корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар ҳажми  530,6 млрд. сўмга  бу кўрсаткич  2020 йилга нисбатан 102,2  фоизга бажарилди.

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш  195,1  млрд. сўм  2020 йилга нисбатан 103,0 фоизга  бажарилди.

Қурилиш  тармоғида  906 та  корхоналар  томонидан  бажарилган қурилиш  ишлар  ҳажми  215,2   млрд.  сўмга  ўтган йилга нисбатан  103,9 фоизга бажарилди.

1792 та  савдо ва чакана савдо корхоналари  томонидан   бу рақам 478,8  млрд.  сўмни  ташкил этди.  2020 йилга нисбатан 106,7  фоизга бажарилди.

Хизматлар  кўрсатишнинг  барча  турлари бўйича  2436  та  хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан 583,1  млрд. сўмлик  иш ҳажми  бажарилди.  Бу кўрсаткич  ўтган  йилга  нисбатан 110,9 фоизга тенгдир.

   

                                        Жиззах шаҳар статистика  бўлими