» » Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун 98.4 % депутатлар томонидан маъқулланди

Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун 98.4 % депутатлар томонидан маъқулланди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Рекламанинг умумий ҳажми бир соатлик эфир вақтининг 15 фоизидан ва кунлик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслиги кераклигини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Хорижий амалиётни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, АҚШ, Япония, Жанубий Корея сингари кўплаб мамлакатлар телерадио каналларида реклама вақтини чеклашлар мавжуд эмас. Европа иттифоқи, Марказий Осиё, Индонезия, Озарбайжон, Белорусь каби бир қатор бошқа мамлакатларда реклама телерадио каналларининг кунлик эфир вақтининг 20-25 фоизидан ошмаслиги керак экан.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси миллий ОАВ ваижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу лойиҳа концептуал нуқтаи назардан илк кўриб чиқишдаёқ депутатларнинг 98,4 %и томонидан маъқулланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, реклама хусусий ОАВ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шубҳасиз, ушбу қонун лойиҳасини ҳозирда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган шаклда қабул қилиш мамлакатнинг бутун медиа бозори молиявий барқарорлигига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказади ва телерадио каналлар ўз йиллик даромадидан миллиардлаб сўм йўқотишига олиб келади.

Хусусан, лойиҳада товарларнинг такрорий рекламасини бир блокда жойлаштиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Бир маҳсулот учун рекламаларни битта реклама блокида жойлаштириш амалиёти бутун дунёда қўлланилади ва кўпинча бу амалиётга йирик халқаро реклама берувчилар (инвесторлар) мурожаат қилишади. Масалан, аксарият компаниялар бутун дунё бўйлаб имидж рекламасини ўтаказиш билан бир вақтнинг ўзида алоҳида бозор акцияларини фаоллаштириш учун ҳам реклама тарғиб қилади. Шу ўриннда, реклама роликлари, уларнинг моҳияти ва мақсади ҳар хил бўлиши мумкин, аммо маҳсулот бир ва маркетинг стратегиясига кўра, уларни битта реклама блокига жойлаш мумкин.

Шунингдек, рекламанинг умумий ҳажми бир соатлик эфир вақтининг 15 фоизидан ва кунлик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслиги кераклигини белгилаш таклиф қилинмоқда. Хорижий амалиётни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, АҚШ, Япония, Жанубий Корея сингари кўплаб мамлакатлар телерадио каналларида реклама вақтини чеклашлар мавжуд эмас. Европа иттифоқи, Марказий Осиё, Индонезия, Озарбайжон, Белорусь каби бир қатор бошқа мамлакатларда реклама телерадио каналларинин гкунлик эфир вақтининг 20-25 фоизидан ошмаслиги керак экан.

Қонунда унинг таъсир доираларини аниқлаш муҳим. Масалан, ОАВ сайлов олдидан номзодларнинг тарғибот ва бошқа турдаги реклама материалларини эфирга узатишга ва ўз саҳифаларида жойлашга мажбур бўлади. Бундай ҳолда, ушбу роликларнинг ҳажми реклама учун ажратилган умумий эфир вақтидан ҳисобланмаслиги керак.

Фонд 30 дақиқа давом этадиган телерадио дастурларда ОАВ таҳририятларига лойиҳада кўрсатилган 3 дақиқа ўрнига 5 дақиқалик реклама блокини жойлаштиришга рухсат берилиши керак, деб ҳисоблайди. Ишончимиз комилки, ҳеч бир ОАВ таҳририяти томошабинлар сонини йўқотиб, уларнинг қизиқишларига зарар келтирадиган реклама блокларини шакллантиришга йўл қўймайди.

Маълум бир товар ва хизматларнинг ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, шахсий гигиена воситалари, тиббий хизматлар, шунингдек, она сути ўрнини босувчи ёрмалар каби озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига тақиқнинг заруриятини яна-да чуқурроқ ўрганиш керак.

Ҳозирда реклама берувчиларни жалб қилишда қийналаётган босма ОАВлар ҳам чекланган реклама ҳажмидан сезиларли зарар кўради.

Бунинг оқибатида Ўзбекистонда реклама учун талаб бозорда мавжуд бўлган миллий телерадио каналлар таклифидан анча юқори бўлиши юзага келади. Натижада эса, реклама берувчилар сунъий равишда чет эл телеканаллари ва хорижий Интернет платформаларига суриб қўйилади, уларнинг даромадлари эса Ўзбекистон иқтисодиётига кирмайди ва бизда солиқ солинмайди.

Шунингдек, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ҳаддан ташқари юқори жарималар қўлланилиши жамоатчилик орасида норозиликка сабаб бўлмоқда.

Март ойида Фонд ушбу қонун лойиҳасининг асосий ташаббускори ва ишлаб чиқувчиси бўлган Монополияга қарши курашиш қўмитасига ушбу қонун ҳужжатининг қабул қилиниши натижасида юзага келадиган салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсияларини юборди. Бироқ ушбу таклифлар парламент муҳокамасига тақдим этилган лойиҳада акс эттирилмаган.

Фонд парламентнинг «Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳасини янги таҳрирда муҳокама қилиш ва яна-да ривожлантиришга барча манфаатдор томонларни, авваламбор, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиши керак, деб ҳисоблайди.

Агар жоиз бўлса, Фонд лойиҳанинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бу каби муҳокамасининг ташкил этилишида ёрдам кўрсатишга тайёр.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР