Энг кўп автомобиль бензини Бухорода ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Энг кўп автомобиль бензини Бухорода ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 546,5 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 104,6 % ни ташкил этди.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:

- январь ойида 93,9 минг тонна (ўсиш суръати 100,3 фоиз);

- январь-февраль ойларида 185,3 минг тонна (97,4 фоиз);

- январь-март ойларида 291,3 минг тонна (103,0 фоиз);

- январь-апрель ойларида 368,6 минг тонна (100,8 фоиз);

- январь-май ойларида 456,2 минг тонна (103,4 фоиз)ни ташкил этди.

Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушлар Бухоро вилояти 78,8 %, Фарғона вилояти 21,1 %, ҳамда 0,1 % билан Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келди.