Ўзбекистон автобус ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон автобус ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 фоизга ошган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):

- 2019 йил – 1 339 та
- 2020 йил – 519 та
- 2021 йил – 696 та