2021 йил Давлат бюджетига ўзгартиш киритилди

2021 йил Давлат бюджетига ўзгартиш киритилди

2021 йил Давлат бюджетига ўзгартиш киритилди. Бунга davletovuz эътибор қаратмоқда. Бюджет харажатлари жами 11,7 трлн сўмга оширилди:

6,0 трлн. сўми —  инвестиция дастурларига;

1,4 трлн. сўми — айрим муассасаларга киритилган қўшимча штатни молиялаштиришга;

1,4 трлн. сўми — мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар харажатларига;

1,3 трлн. сўми  — коронавирусга қарши курашиш тадбирларига;

1,3 трлн сўми — “Янги Андижон” шаҳарчаси ва  вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришга;

1,1 трлн сўми — МТМларни ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда субсидия ажратишга;

1,0 трлн сўми — табиий газ ва электр энергияси нархлари оширилмаганлиги сабабли етказиб берувчи корхоналар зарарининг бир қисмини қоплашга;

1,4 трлн сўми — бошқа қўшимча харажатларга йўналтирилмоқда.

Бундан ташқари, 1,4  трлн  сўм бюджет ижроси жараёнида бўшаб қолган маблағлар ҳамда 1,8  трлн сўм Пенсия жамғармасига давлат бюджетидан  трансфертлар мақбуллаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида давлат бюджети харажатлари 13,1 трлн сўмга оширилган эди.