» » Ўзбекистонда ПВХдан пластик йўл тўсиқлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ПВХдан пластик йўл тўсиқлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Caris компанияси технологиялари асосида ПВХдан пластик йўл тўсиқлари ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалаштирилмоқда.  

Яқинда Тошкентда Жанубий Корея, Украина ва Америка сармоядорлари ўртасида дунёнинг бир неча мамлакатларида пластик йўл тўсиқлари ишлаб чиқариш бўйича заводлар тармоғини яратиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ташаббуснинг умумий қиймати 100 млн. долларни ташкил этади, шундан 20 млн. долларга яқини Ўзбекистондаги заводни яратиш учун фойдаланилади.

Caris компаниясининг таъкидлашича, у пластик йўл тўсиқлари технологиясига эга дунёдаги ягона компания ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар Жанубий Корея, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Осиёда сертификатланган.

"Бундай тўсиқларнинг биринчи афзаллиги - арзонлигидадир, яъни улар металл аналогларидан арзонроқ бўлади. Иккинчиси – бу хавфсизлик. Бундай тўсиқлар металлдан кўра хавфсизроқдир, чунки металл тўсиқлар кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. Учинчиси - ёрқинлик, пластик тўсиқлар ҳар қандай рангда бўлиши мумкин, яъни улар йўлда кўринарли бўлади. У замонавий шаҳарсозлик дизайни нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятлидир", - деди Жанубий Корея компаниясининг Европа минтақаси бўйича вакили Владимир Ставнюк.

Охирги, аммо муҳим омиллардан бири – бу экология. Ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг 30 фоизгача қайта ишланган полиэтилендан тайёрланади. Бундай ишлаб чиқаришлар туфайли бутун дунё экологияси учун катта муаммо бўлган пластмасса йўқ қилинади.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР