Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 880 сўмга қадар кўтарилди

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 880 сўмга қадар кўтарилди

 Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 14 декабрь, сешанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 800—10 820 сўмга сотиб олишни, 10 880 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд бир кун олдин — 13 декабрь куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 860 сўмга чиққан.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

«Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
«Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
«Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
«Капитал банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 860 сўм.