» » Президент электр энергияси ўчган вазиятда қандай йўл тутганини сўзлаб берди

Президент электр энергияси ўчган вазиятда қандай йўл тутганини сўзлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор ўтказди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида кеча юзага келган электр энергияси узилиши вақтида қандай йўл тутгани ва ўша вазиятдаги ички кечинмалари ҳақида гапириб ўтди.

«Биз бугун глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Мана, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Мен шунча йил бу юртда яшаб, раҳбар лавозимида ишлаб, бунақасини ҳали кўрмагандим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари узилиш юзага келгани ҳамоно вазиятни ўнглаш учун кенг миқёсда иш бошланганини таъкидлаб ўтди.

«Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб турдим ва авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бундай «экстремал» вазиятда, энергетика, нефть-газ, коммунал соҳа, транспорт, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари ўзаро баҳамжиҳат ишлагани ҳисобига авария оқибатлари босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Президент йиғилиш давомида тезкор иш олиб борган оммавий ахборот воситаларига ва саросимага тушмасдан, вазиятни тўғри қабул қилган халқимизга миннатдорчилик билдирди.

«Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади.

Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доим тайёр туриш кераклигини таъкидлаб ўтди.

«Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак. Бунинг учун ҳеч қандай маблағни аямаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
10:08
Сирдарёда 17 ёшли қиз молхонада ўзини осиб қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР