» » Давлат пенсияларини тайинлаш тартиби ўзгаради

Давлат пенсияларини тайинлаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилади:

қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилади:

“8-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Ариза шахснинг ўзи, унинг ишончи вакили ёки манзил-колонияси маъмурияти томонидан берилиши мумкин.”.

Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилади:

“18-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колонияси маъмурияти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳолда манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.”.

157-бандда (Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади):

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилади:

“Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колонияси маъмурияти орқали фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Манзил-колонияси маъмурияти ҳар ойнинг 1 санасига қадар жорий ой учун манзил колониясида жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колонияси жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.”;

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисобланади.

170-банднинг (Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича жойлашган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёки пенсионернинг қўлига берилади) биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларида жазони ўтаётганда ёки манзил-колониясидан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колонияси жойлашган ҳудуд бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади”.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР