Шарққа қаратилган эътибор. “Северсталь” мижозларини янги истиқболлар кутмоқда

Шарққа қаратилган эътибор. “Северсталь” мижозларини янги истиқболлар кутмоқда

2021 йилда Ўзбекистон дадиллик билан ички бозор траекториясини тиклашга киришди: металл прокати истеъмоли 2,1 миллион тоннадан ошиб, деярли пандемиягача бўлган кўрсаткичларга етди. Асосий ўйинчилар жорий йилда Марказий Осиё бозорининг мўътадил ўсиши ва таъминот ҳажмининг ошиши, шунингдек, унинг минтақадаги иштироки мустаҳкамлашини тахмин қилишмоқда. Хусусан, Россиянинг “Северсталь” компанияси UzBuild 2022да   етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширмоқчи эканлигини маълум қилган. Жумладан, 2020 йилгача компания МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга 350-400 минг тонна прокат етказиб берган бўлса, 2022 йилда у ярим миллион тоннага эришишни режалаштирмоқда.

Batafsil.uz мухбирига берган эксклюзив интервьюсида “Северсталь” компаниясининг МДҲ давлатларига сотиш бошқармаси бошлиғи Виктор Никифоров “Северсталь” таклифлари Марказий Осиё курилиш ва машинасозлик бозори ўйинчиларга қандай имкониятлар тақдим этаётгани, “Северсталь” материалларидан фойдаланган муҳим лойиҳалар ва яқин истиқболлар ҳақида сўзлаб берди.

Виктор Никифоров s.jpg

-Марказий Осиё бозори “Северсталь”нинг борлигидан нималар қўрмоқда?

- Ўзбекистон бозорида 1965 йилдан бери ишлаб келамиз. “Северсталь” томонидан еказиб берилган биринчи маҳсулот - пахта боғловчи сим эди. Бугунги кунда “Северсталь” қурилиш ва тоғ - кон компанияларининг ҳамкори сифатида Марказий Осиё бозорида катта салоҳиятни кўрмоқда. Биз мамлакат қурилиш саноатига йирик сармоялар оқими ва оммавий турар-жой ва нотурар жой, шунингдек инфратузилма қурилишининг барпо этилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. “Северсталь” Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бозорларига металл буюмлар етказиб беришни ривожлантирмоқда, шунингдек, металл конструкцияларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатамиз.

Кўп йиллар давомида “Северсталь-метиз” гуруҳи осиёлик шериклар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб, тоғ-кон саноати учун хизматларни таклиф қилмоқда, қурилиш саноати учун турли металл буюмлар, шунингдек арқон маҳсулотларини етказиб бермоқда. Арқонлар жуда рақобатбардош маҳсулотдир, бу каби юқори сифатли пўлат арқонларни ҳар ким ҳам ишлаб чиқара олмайди.

DSC01343-Edit.jpg

- “Северсталь” иштирокида минтақада амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Компания металл етказиб берган ва етказиб бераётган йирик лойиҳалар қаторига Tashkent City бизнес маркази ва Ислом цивилизацияси маркази, TEXNOPARK ва ЛСТК технологияси асосида қурилган уйлар, Ўзбекистондаги "Тафаккур йўли" номли вантли кўприк, Тожикистондаги Роғун гидроэлектростанцияси, Қирғизистон узумзорларидаги шпалерлар, Озарбайжондаги нефть платформалари киради. Биз UzAuto Motors учун асосий етказиб берувчи бўлиб қолмоқдамиз.

- Яқинда Тошкент металлургия заводига металнинг синов партияси юборилди. У аллақачон қайта ишланиб, мижозлар жуда илиқ муносабат   билдиришган.

Фикр

"Бизнинг ишлаб чиқаришимиз 2016 йилдан бери давом этмоқда ва биринчи кунлардан бошлаб компаниянинг шерикларидан бири - “Северсталь” ҳисобланади ,- деди AKFA STEEL сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи-компаниянинг техник директори Валерий Тен. – Биз Россиядан сотиб оладиган полимер қопламали прокат маҳсулотлари ҳажми ойига 300 тоннани ташкил этади ва бу кўрсаткичда “Северсталь” маҳсулотларининг улуши катта. Олти йил давомида   бизнинг сэндвич-панелларимиздан қурилган барча объектларда, шу жумладан “Инзо” заводи, “Артель” компаниялар гуруҳи ва PEPSI заводида “Северсталь” маҳсулотларидан фойдаланилган. Баъзи мижозларимиз ҳатто сэндвич-панелларни “Северсталь” металлидан тайёрланишини талаб қилишади, чунки у юқори сифати, руҳнинг меъёрда бўлгани, чидамли бўёқ қопламасига эга эканлиги билан фарқ қилади".

Валерий Тен.JPG

  - Марказий Осиё бозорида қайси металл маҳсулотларини энг истиқболли деб ҳисоблайсиз?

- “Северсталь” Марказий Осиё минтақасида иккита маҳсулот турини илгари суришга ҳаракат қилади:

  • даставвал биз азалдан ишлаб чиқарган ва етказиб бераётган маҳсулотларимизга эътибор қаратамиз. Бунга юқори даражадаги иссиқликда тайёрланган рулонли ва тунукали прокат, полимерли ва рухли қопламага эга прокат, совуқ технологияга асосан ишлаб чиқарилган прокат маҳсулотлари киради;

  • шу билан бирга янги маҳсулот турлари, хусусан брендлар истиқболли ҳисобланади. Мисол тариқасида Coversafe копламали прокат, тоғ-кон ва ишлаб чиқариш корхоналари учун майдаловчи шарлар, том учун кўп даражали ва узоқ муддатли ҳимоя эга, жумладан ультрабинафша ва зангдан ҳимоя қилинган Rooftop маҳсулотларини келтириш мумкин.

Турли мақсадлар учун барпо қилинган биноларнинг сэндвич-панелларини (уч қаватли таркибга эга қурилиш материали) қуришга бўлган бозор талабини ҳисобга олган ҳолда, биз полимер билан қопланган Coversafe прокатини таклиф этамиз. Унинг афзаллиги шундаки, мақсадга қараб - қишлоқ хўжалиги, савдо маркази ёки саноат устахонасидан келиб чиққан ҳолда, мижоз қопламанинг ранги ва турини танлаши мумкин.

Бу йил биз металлга махсус рақамли муҳр ўрнатишни назарда тутувчи қурилмани йўлга қўямиз. У пўлат тунукага турли ранг ва 3D қопламали тасвирларни босиш имконини беради. “Северсталь” дунёда ушбу технологияни ўзлаштирган биринчи компаниялардан бири ҳисобланади. Тасвирлар босилган металл ҳар-хил фасад тизимлари ва тўсиқлар учун ишлатилиши мумкин.

СМЦ-Гонварри-Калуга3.jpg

Прокатдан ташқари мижозларга яна нималар таклиф қила оласиз?

- Компаниямиз кўп йиллар давомида мижозлар эҳтиёжига йўналтирилган. Бу дегани- биз асосий хизмат турларидан ташқарига чиқиб, мижозларга металлни қайта ишлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишда ёрдам берамиз. Янги хизматлар қаторига қуйидагиларни киритардим:

  • мижознинг ишлаб чиқаришдаги мураккаб техник вазифаларини ҳал қилиш хизмати - Techconsulting. Бу борада фақатгина ўтган йилда 118 та лойиҳа муваффақиятли бажарилган.
  • мижозлар томонидан технологик жараёнларни ўзгартириш ёки моернизация қилиш, пўлатнинг янги маркаларини қўллаш орқали бу жараёнларни мақбуллаштиришга қаратилган истиқболли инжиниринг.

- Дунё бўлаб кўплаб компаниялар учун экологик муаммо долзарб бўлиб турибди. Бу борада “Северсталь”нинг стратегияси нимадан иборат?

- Биз ва тармоқ ҳамкорларимиз учун экология билан боғлиқ масалалар ўта муҳимдир. “Северсталь” жамият олдидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда   иссиқхона газлари миқдорини камайтириш дастурини ишлаб чиққан. 2020 йилда компания иссиқхона газлари миқдорини 2023 йилгача 3 фоизга, 2030 йилгача 10 фоизгача камайтириш мақсадини ўз олдига қўйган. 2023 йилгача иссиқхона газлари камайишининг мутлақ миқдори 1 млн тонна СО2ни ташкил қилади.

Жаҳон пўлат ишлаб чиқарувчиларининг World Steel Association ташкилоти “Северсталь”ни барқарор ривожланиш соҳасининг етакчилардан бири сифатида тан олган. “Северсталь” маҳсулотларидан фойдаланган барча мижозлар углерод изини камайтиришда иштирок этишмоқда.

Раҳмат ва янги муваффақиятлар тилаймиз!

скачать dle 12.0


Flag Counter