2022 йилда Ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади — президент

2022 йилда Ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ёндашувлар ҳам тубдан қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.

«Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида ишлаётган хотин-қизлар сонини янада кўпайтириш мақсадида «Бизнесчи аёллар» дастури қабул қилиниб, унинг доирасида 8 триллион сўм маблағ йўналтирилади. Шунингдек, жорий йилда Ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади. Бу муҳтож аёлларни 12 мингта қулай уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради», — дейди президент.

Шавкат Мирзиёев «тарихимизда илгари бўлмаган бундай кенг кўламли ишлар ижроси учун 15 триллион сўм маблағ йўналтирилишини» айтиб ўтди.