Пенсияни пластикда олувчиларга қўшимча тўлов тўланади

Пенсияни пластикда олувчиларга қўшимча тўлов тўланади

Президент томонидан «Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

Унга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

а) «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари (кейинги ўринларда – моддий ёрдам пуллари) ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ «Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

- АТ «Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади. Бунда, АТ «Халқ банки» зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;

- барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини (кейинги ўринларда – пенсия ва нафақалар) банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади;

б) 2022 йил 1 сентябрга қадар ҳарбийлаштирилган тизим пенсияларини ҳисоблаш ва уларнинг тўлов ҳисоб-китоблари тизимини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан автоматлаштириш орқали хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

3. АТ «Халқ банки» (Ш.Х.Атабаев):

- Марказий банк (Б.Э.Захидов) билан биргаликда аҳолини банкоматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келган ҳолда, уларнинг ҳудудлар, шу жумладан, олис туманларда ўрнатилишини таъминлайди;

- 2022 йил якунига қадар пенсия ва нафақа олувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобиль иловасини ишлаб чиқади;

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматларни банкнинг мобиль иловаси орқали амалга оширилишини йўлга қўяди.