Ҳукумат комиссия раиси Сардор Умурзоқов Жиззахда тадбиркор ва экспортчилар билан учрашди

Ҳукумат комиссия раиси Сардор Умурзоқов Жиззахда тадбиркор ва экспортчилар билан учрашди

Бугун вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раислигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Жиззах вилояти шаҳар ва туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ҳамда инвестициявий, саноат ва экспорт салоҳияти ва имкониятларини ишга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

Учрашув тизимли масалаларни муҳокама ва таҳлил қилиш ҳамда масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда ишбилармонлар муаммоларини тезкор ҳал қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда иштирок этган 200 дан ортиқ тадбиркорлар инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш жараёнида дуч келаётган масалаларни кўтариб чиқиш имконига эга бўлди.

 

 

Муҳокама давомида ҳудуддаги тадбиркорлар асосан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағларини ажратиш, тендер танловларида иштирок этиш, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиши, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш, коммунал соҳаларга оид муаммоларга дуч келишлари аниқ бўлди.

Кўтарилган ҳар бир масала Комиссия аъзолари томонидан тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ҳар томонлама кўриб чиқилди. Ҳар бир муаммони амалий ҳал қилиш механизмлари ишлаб чиқилиб, тегишли раҳбарларга ижро этиш муддатлари аниқ белгиланган ҳолда манзилли кўрсатмалар берилди.

 

 

 

Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш мақсадида тадбиркорлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш топширилди.

 

 

 

Учрашув якунида мутасадди раҳбарларга тадбиркорлар ва экспортчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Комиссия топшириқларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан амалга оширилади.