Эндиликда жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Эндиликда жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
Мамлакатимизда ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида банкротлик соҳасига оид қонунчиликда ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилиши замон талабига айланиб улгурди.

Жорий йилнинг 12 апрелида давлатимиз раҳбари томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди ва илгари амалда бўлган, яъни 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўз кучини йўқотди.

Янги Қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик – суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир бўлмаган жисмоний ва юридик шахс тушунилиши қайд этилди.

Мазкур қонунга кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – мажбуриятни 3 ойда бажара олмаслик, доимий тўловга қобилиятсизлик – судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетишидан иборат.

Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд мажлисида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва ишни кўриш алоҳида ҳолларда 1 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда давлат томонидан ваколатли орган бўлиб Давлат активларини бошқариш агентлиги қатнашади.

Амалда бўлган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан фарқли ўлароқ, янги қабул қилинган қонунда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги масалалари ҳам тартибга солинди.

Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган, қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.

Қарздор жисмоний шахс, крeдитoр, шунингдек давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлар жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризa билан судгa мурожаат қилиши мумкин.

Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья аризани қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёхуд аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажримни чиқаради.

Жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари тўлаш лозим бўлади.

Суднинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги қарори чиқарилгунига қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли.

Бир сўз билан айтганда, эндиликда тўловга қобилиятсизлиги туфайли ҳатто жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши тартиб-таомили мазкур қонунда ўз аксини топди.