Шакар, ёғ, гуруч: нархи «осмонга учган» маҳсулотлар

Шакар, ёғ, гуруч: нархи «осмонга учган» маҳсулотлар

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 8 июнь ҳолатига марказий деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилган.

Унга кўра, гуруч 22 минг, ўсимлик ёғи 28 минг сўмгача кўтарилганини кўриш мумкин. Шакарнинг бозордаги нархи 16 минг сўмгача ошган.

Айни пайтда шакарга нисбатан ажиотаж бозорларда авж олган. Чунки «банка» мавсуми бўлгани учунми, одамлар арзонлаштирилган шакарга узундан-узун навбатлар ҳосил қилишган.

Бозорларда бугунгача арзон шакар нархи 10 минг сўмдан сотилаётган эди. Бугундан эса 12 минг сўмгача кўтарилган. Бошқа дўконлардаги нархлар 17 минг сўм эди, ҳозир 20 мингдан тепада сотилмоқда.

Кўплаб бозор ва дўконларда эса шакар қолмаган. Шакар танқислиги ҳам одамларнинг ажиотажига сабаб бўлмоқда. Лекин шакар заводлари бу маҳсулот керагидан ортиқ тарзда ишлаб чиқарилганини айтганди, аммо амалда бу нарса сезилмаяпти.

Маҳсулотлар нархлари:

  • Суякли мол гўшти (1 кг.) — 45 000 – 73 000 сўм;
  • Қўй гўшти (1 кг.) — 55 000 – 86000 сўм;
  • Картошка (1 кг.) — 2500 – 8000 сўм;
  • Пиёз (1 кг.) — 2000 – 6000 сўм;
  • Сабзи (1 кг.) — 1500 – 6000 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 7000 – 15 000 сўм;
  • Гуруч (1 кг.) — 4500 – 22 000 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л.) — 15 500 – 28 000 сўм;
  • Шакар (1 кг.) — 9500 – 16 000 сўм.