Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги илк поездларнинг жўнаш саналари маълум бўлди

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги илк поездларнинг жўнаш саналари маълум бўлди

“Россия темир йўллари” Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи поездларининг жўнаш саналарини маълум қилган. 

Икки йўналишдаги поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 

  • 23 июндан – 5/6-сонли Тошкент-Самара поезди ҳафтасига 1 марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди. 

  • 25 июндан-323/324-сонли Тошкент-Волгоград поезди ҳафтасига 1 марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.

Юқорида айтиб ўтилган поездлар учун чипталар сотувчи яқин кунларда очилади. Чипталарни жўнашдан 45 кунгача илгаридан сотиб олиш мумкин.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатлар ҳудудларига киришдаги илгари амал қилган барча санитария чекловлари бекор қилинган, ПЗР таҳлил талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатлар ўртасидаги темир йўл алоқаси коронавирус пандемияси туфайли 2020 йил 16 мартда ёпилган эди.