АҚШ россияликларга микросхемалар етказиб берувчи ўзбекистонлик компанияга нисбатан иккиламчи санкцияларни жорий қилган

Иқтисодиёт 30-июн, 08:479 Admin 708 0

АҚШ савдо вазирлиги АҚШнинг халқаро санкциялар тўғрисидаги қонунларини бузгани учун сешанба куни тўққизта мамлакатнинг 36та компаниясини Америка технологиялари ва товарларидан фойдаланиш чеклаган ташкилотлар рўйхатига киритган. Улардан бири Ўзбекистонда рўйхатга олинган.  

36 та компаниядан 25 таси Хитойда, қолганлари Россия, БАА, Литва, Покистон, Сингапур, Буюк Британия, Ўзбекистон ва Вьетнамда жойлашган.

"Бугунги ҳаракатлар бутун дунёдаги ташкилотлар ва шахсларга кучли хабар бўлиб боради. Агар улар Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилсалар, АҚШ уларни ҳам жазолайди", - деди АҚШ савдо   вазирининг ўринбосари Алан Эстевас.

Санкциялар остига тушган ўзбекистонлик компания - Promcomplektlogistic хусусий корхонаси. У Россия қўшинларининг Украинага бостириб кирганидан кейин кучга кирган санкциялар режимини бузиб, Россия ҳарбий-саноат салоҳиятини қўллаб-қувватлагани учун учун жазоланган.

Америкаликлар Promcomplektlogisticни Россия Мудофаа мажмуаси корхоналарига электрон компонентларни етказиб берадиган Россиянинг “Радиоавтоматика” компанияси билан боғлашади. Ушбу компанияга қарши санкциялар 2022 йил 3 мартда қўлланилган.

Давлат департаментининг фикрича, Ўзбекистон компанияси “Радиоавтоматика”ни АҚШ санкцияларидан қочишда фаол қўллаб-қувватлаган, жумладан, Россия томонига электрон бутловчи қисмлар ва микросхемалар етказиб берган.

"Promcomplektlogistic” хусусий компаниясига берилган жазо бутун дунёдаги тижорат манфаатдор томонлар учун огоҳлантириш бўлиб хизмат қилиши керак: агар санкциялар остида бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан бизнес қилсангиз, ўзингизга санкциялар қўлланилиши мумкин", - дея қўшимча қилмоқда Давлат департаменти. 

Таъкидлаш лозимки, 2018 йилда рўйхатга олинган Promcomplektlogistic компанияси бор йўғи 10 миллион сўмлик устави капиталига эга ва "ер усти транспорти соҳасида" хизмат кўрсатади. Унинг таъсисчиси- Олег Грабилин.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?