Ўзбекистон қайси давлатларга кўп кондиционер сотаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон қайси давлатларга кўп кондиционер сотаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 16,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 35,3 мингта кондиционер экспорт қилган.

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5117 тага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 6 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:

- Озарбайжон – 15 318 та
- Тожикистон – 6525 та
- Қозоғистон – 3534 та
- Қирғиз Р. – 3078 та
- Россия – 2826 та
- Туркманистон – 2673 та
- Туркия – 492 та
- Молдова – 459 та
- Арманистон – 350 та.