Қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ пасайтирилади

Қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ пасайтирилади

ЎРҚ-785-сон Қонуни билан Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар юзасидан маълумот берилди.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун имтиёзлар муддати узайтирилади

Имтиёз қайси даврларда амал қилади?

Амалдаги имтиёзлар 2023 йил 1 январга қадар амал қилади (05.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарор 9-б.) ва Солиқ кодексига асосан имтиёзлар яна 3 йилга, 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди (СК 483-м.).

Қандай корхоналар солиқлардан озод қилинади?

Қуйидаги корхоналар:

· автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича корхоналар

· чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлашдан тушган тушумнинг улуши жами даромаднинг умумий ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври натижалари бўйича камида 80%ни ташкил қилган корхоналар

қуйидагилардан тушган тушумнинг улуши жами даромаднинг умумий ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври натижалари бўйича камида 60%ни ташкил қилган корхоналар:

· чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш

· бутловчи буюмлар, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, желатин, сунъий чарм, пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотлар.

Ушбу корхоналар қандай солиқлардан озод қилинади?

Кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади:

 фойда солиғи

Фойда солиғи ставкаси - 15%.

Кўрсатилган корхоналар бюджетга фойдадан 15% тўламайди, у тўлиқ уларнинг ихтиёрида қолади.

• айланмадан олинадиган солиқ

Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси - 4%.

Кўрсатилган корхоналар жами даромаднинг 4%ини бюджетга тўлайди. Барча олинган даромадлар корхоналар ихтиёрида қолади.

• мол-мулк солиғи

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси - 1,5%.

Шуни эътиборга олиш жоизки, 2022 йил августдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар СКнинг 483-моддасига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган ва Ўзбекистон Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди (СК 75-м.).

• ер солиғи

Қуйидаги корхоналар ер солиғидан озод қилинган:

чорва молларини сўйиш бўйича автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар

йирик шохли моллар терисини қайта ишлаш ва ундан чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхоналар

Ушбу корхоналар учун имтиёз 3 йилга узайтирилади.

Бунда жорий йилнинг августидан бошлаб кўрсатилган корхоналар ер солиғини ҳисобланган солиқ суммасининг 1% миқдорида тўлайди (СК 75-м.).

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун ижтимоий солиқ 1%гача пасайтирилади 

Имтиёзнинг моҳияти - солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади.

Имтиёз қандай давр давомида амал қилади?

Имтиёз 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар амал қилади (26.02.2022 йилдаги ПҚ-143-сон қарор 6-б., СК 483-м.).

Қандай корхоналар ижтимоий солиқни пасайтириш бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли?

• болалар, аёллар ва спорт пойабзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ва тагликлари ишлаб чиқаришдан тушган тушумнинг улуши - жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этган;

• пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушум жами даромаднинг камида 80%ни ташкил этган корхоналар.

Тиббиёт буюмларини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

Имтиёзнинг амал қилиш муддати?

Имтиёз 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар амал қилади (11.04.2022 йилдаги ПФ-102-сон Фармон 3-б., СК 483-м.).

Қандай буюмлар Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда ҚҚСдан (15%) озод қилинади?

• тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмлари

• тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари

Олиб кириш ҚҚСдан озод қилинадиган тиббиёт буюмларининг рўйхати ўрнатилган тартибда шакллантирилади.

Қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ пасайтирилади

Имтиёзнинг моҳияти - ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади.

Имтиёз қандай давр мобайнида амал қилади?

Имтиёз 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар амал қилади (07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон Фармон 9-б., СК 483-м.).

Қандай корхоналар имтиёзни қўллашга ҳақли?

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган кичик бизнес корхоналари:

• меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реэстрига киритилган ҳудуларда фаолиятни амалга оширувчи

• умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган

• уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50%ини ташкил этадиган

Имтиёз қандай ишлайди?

Юқорида кўрсатилган шартларга жавоб берувчи корхоналар корхонада ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқни 1%лик ставкада тўлайди.

Масалан, аҳоли зич жойлашган ходимлари сони 15 нафар бўлган қишлоқ жойида жойлашган корхона ой учун 50 млн сўм миқдорида иш ҳақи ҳисоблади, шу жумладан 30 млн сўм хотин-қизларнинг иш ҳақи.

Имтиёз жорий этилгунга қадар корхона ижтимоий солиқни 12% ставка бўйича ҳисоблайди. Солиқ суммаси 6 млн сўмни (50 х 12%) ташкил этади.

Сентябрда худди шундай миқдордаги иш ҳақида корхона хотин-қизларнинг 30 млн сўм иш ҳақидан ижтимоий солиқни 1% ставка бўйича, қолган 20 млн сўм (50-30) суммадан - 12% ставка бўйича ҳисоблайди.

Ижтимоий солиқ суммаси 2,7 млн сўмни (30 х 1% + 20 х 12%) ташкил этади. Корхона ижтимоий солиқда 3,3 млн сўмни (6-2,7) тежайди.

Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 10%гача пасайтирилди

2021 йилда мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15% бўлган.

2022 йил 1 январдан бошлаб ставка 10%гача пасайтирилди (27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарор 2-б., СК 2893-м.).

Қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади

Имтиёз қайси пайтдан амал қилади?

Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш 2022 йил 1 апрелдан амал қилади (27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарор 2-б., СК 414, 428-м.).

Имтиёзлар қандай конструкцияларга татбиқ этилади?

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қишлоқ жойларда (бундан шаҳарлар ва туманлар марказлари мустасно) жойлашган антенна-мачта металл конструкциялари, жумладан уларга ўрнатилган ва уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкцияларга татбиқ этилади.

Ер солиғи бўйича имтиёз бундай конструкциялар эгаллаган ер участкаларига татбиқ этилади.

Ўзбекистоннинг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ХМИ ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар бекор қилинади

Имтиёзлар қайси пайтдан бошлаб бекор қилинади?

Имтиёзлар 2022 йил 1 майдан бошлаб бекор қилинади (08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармон 9-б.).

Қандай товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар бекор қилинади?

Ўзбекистоннинг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

Имтиёзни бекор қилиш тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилади.

Қандай имтиёзлар бекор қилинади?

Қуйидагиларни тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар бекор қилинади:

• божхона божлари (СК 297-м.)

• қўшилган қиймат солиғи (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 6-м.)

• акциз солиғи (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 6-м.)

Имтиёзлар кўрсатилган товарларни (хизматларни) олиб кириш ва реализация қилишда амал қилган.