Ўзбекистонда апрель ойида кескин ўсишдан сўнг офис қоғози нархи аста-секин пасаймоқда

Ўзбекистонда апрель ойида кескин ўсишдан сўнг офис қоғози нархи аста-секин пасаймоқда

Ўзбекистонда апрель ойида кескин ўсишдан сўнг офис қоғози нархи аста-секин пасаймоқда. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, А4 офис қоғози нархларининг кескин ўсиши шу йилнинг апрель ойида 2,2 баравар ошган. Шу билан бирга, майдан ноябргача ҳар ойда ушбу маҳсулот нархларининг босқичма-босқич пасайиши қайд этилган. Умуман олганда, ушбу 7 ой ичида бир даста қоғоз нархи 20 фоизга арзонлашган.

Ноябрь ойида офис қоғози 2,5 фоизга арзонлашган, бироқ, унинг нархи 2021 йил охирига нисбатан 1,8 баравар юқори бўлиб қолди. Айни пайтда Тошкентда 500 варақлик офис қоғози 110 минг сўмдан бошланади. Нарх брендга ва сотувчининг иштаҳасига қараб ўзгаради.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда қоғоз нархи Россияга қарши жорий этилган санкциялар туфайли ошди, бунинг натижасида Россия Федерациясининг кўплаб қоғоз заводлари чет эл таркибий қисмларисиз қолди, масалан, қоғозни оқартириш учун кимёвий моддаларга танқислик кузатилди. Қоғозларнинг катта қисмини Россиядан импорт қиладиган Ўзбекистон ушбу вазиятнинг гаровига айланди. Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий "тадбиркорлар"нинг тақчилликдан фойдаланиб қўшимча пул ишлаш истаги ҳам роль ўйнади.