«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Иқтисодиёт » Январда Ўзбекистонда 85 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган

Январда Ўзбекистонда 85 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган

Январда Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 614 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Хусусан, АГТКСларда 20 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 76,8 млрд сўмлик газдан фойдаланилган.

Январь ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 614 та ҳолатда умумий қиймати 85 млрд сўмлик 85 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган:

  • Бухоро вилоятида — 37,9 млн куб метр (37,8 млрд сўм);
  • Қашқадарёда — 25,1 млн куб метр (25 млрд сўм);
  • Тошкент вилоятида — 13,2 млн куб метр (13,2 млрд сўм);
  • Навоийда — 3,5 млн куб метр (3,6 млрд сўм);
  • Фарғонада — 1,3 млн куб метр (1,2 млрд сўм).

Шунингдек, 20 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясида газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида 76,8 млрд сўмлик зарар аниқланган. 30 ҳолатда — иссиқхоналарда (1,2 млрд сўм), 39 ҳолатда — ишлаб чиқариш корхоналарида (1,9 млрд сўм), 164 ҳолатда — умумий овқатланиш корхоналарида (0,7 млрд сўм).

Йиғилган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги январь ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 511 та ҳолат аниқлангани ҳақида маълум қилган эди.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР