«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштиш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди

Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштиш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди

Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди.

Spot’нинг ёзишича, 5 март куни бўлиб ўтган брифингда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос нима учун битим амалга ошмаганини айтди.

«Ўйлашимизча, ҳукуматнинг устувор режалари ўзгарди. Ушбу лойиҳа ҳозирча устувор ҳисобланмаяпти», — дейди Алкис Дракинос.


ЕТТБ вакили, шунингдек, банк лойиҳани яна бир бор ҳукумат учун устувор вазифа бўлиши шарти билан компанияни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади. У банк давлат компанияларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишларни ҳам фаоллаштиришини айтиб ўтди:

- Маълумки, давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштириш учун тайёрланаётган бир қатор компанияларга эга . Биз улар билан алоҳида лойиҳалар устида ишлаймиз. ЕТТБ ҳукуматни кўпроқ манфаатдор иштирокчиларни жалб қилиш учун кўпроқ очиқ тендерларни ўтказишга чақиради, - дейди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос.


«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК 1993 йилда ташкил этилган. Ҳозирда компания акцияларининг назорат улуши (57,1%) «Ўзбекозиқовқатхолдинг», давлат холдинг компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation’га тегишли.
Компания Ўзбекистонда учта заводга эгалик қилади. Заводлар Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида жойлашган.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР