1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

2020 йил 1 октябридан алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар ўртача 6-9 фоиз индексация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Aлкогол маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

•    ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
•    энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: 

•    ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
•    энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

•    ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
•    энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм). 

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.