» » Зоир Мирзаев Қашқадарёдан Тошкентга гўшт етказиб беришнинг қонуний йўлини жорий этиш кераклигини айтди

Зоир Мирзаев Қашқадарёдан Тошкентга гўшт етказиб беришнинг қонуний йўлини жорий этиш кераклигини айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳафта ўртасида Қашқадарё вилоятига сафар қилган эди. Куни кеча ташриф якунларига бағишланган йиғилишда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши суст экани танқид қилинди. «Қашқадарёда барча соҳаларда вазият тубдан ўзгариши шарт. Бунинг учун вилоятда ҳамма имконият бор. Ҳамма уйғониши керак», – деган эди Президент.

Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев бугун ташкил этилган «Пресс-клуб» кўрсатувида вазиятни ўнглаш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

— Иқтисод фақат бир томонлама бўлиб қолиши оғир оқибатларга олиб келишини жаҳон тажрибаси кўрсатиб қўйган. Табиий бойликларни кенг ўзлаштириш йирик ва табиий монополияга олиб келади. Газга ва нефтга боғланиб қолиш нотўғри.

Шундан келиб чиқиб, ялпи ишлаб чиқаришда кичик бизнес ва ўрта тадбиркорлик улушини ошириб боришни мақсад қилганмиз. Биринчи масала — тадбиркорни қўллаб-қувватлаш. Иккинчи масала — қайси туманда қандай драйвер бор, шуни аниқлаб олиш керак. Масалан, Миришкордаги шароит Шаҳрисабздагига тўғри келмайди. Биз ҳар бир ҳудуднинг ўзига ҳос жиҳатларига таянишимиз лозим.

Интенсив боғларга кўпроқ эътибор бериш шарт. Ўзингиз ўйлаб кўринг, оддий усулдаги боғда гектаридан 9.5 тонна ҳосил олинса, интенсив боғдан 55 тонна мева олиш мумкин. Ўртадаги фарқ қандай эканини кўриб турибсиз.

Чорва ва гўшт етиштиришни ҳам тўғри йўлга қўйишимиз керак. Тошкент шаҳрини таъминлашда Қашқадарёда етиштирилаётган гўштнинг салмоғи жуда катта. Аммо шу маҳсулотни қонуний йўл билан, замон талабига кўра етказиб беришда камчилик бор. Мана шу камчиликни бартараф этиш керак.

Маҳсулот таннархни тушириб ёки кўтариб юборадиган нарса бу — мавсумийлик. Ҳар қандай экин-тикиннинг ўз мавсуми бўлади. Вазиятни ўнглаш учун омборлар, совуткич ва сақлаш жойлари керак бўлади. Шу масалада ишлашимиз керак.

Президентимизнинг вилоятга ташрифи жуда самарали ўтди. Биз олдимизга янги марралар белгилаб олдик, — дейди Зоир Тоиров.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
09:36
Ўқитувчиларнинг пенсия ёши қисқартирилиши мумкин
09:29
Жиззах воҳасининг улгуржи ва аҳоли истеъмолчилари диққатига!
09:24
Харидорларга чек бермаган тадбиркорлар жаримага тортилди
20:16
Туркманистонда автомобиллар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди
18:46
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди
10:04
2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилиши назоратга олинади
10:00
Махсус комиссиянинг қарори: 1 декабрдан яна бир фаолият турига рухсат берилди
09:58
«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи
09:57
Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда
09:55
АОКА расмий баёнот берди
09:54
Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР