Дунёдаги ҳар тўртинчи телевизорни «Samsung» сотмоқда

Дунёдаги ҳар тўртинчи телевизорни «Samsung» сотмоқда

«Omdia» таҳлил компанияси жаҳон телевизорлар бозорининг 2020 йил учинчи чорагидаги ҳолатини ўрганди. Унга кўра, дунёда сотилаётган ҳар тўртинчи телевизор «Samsung» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

2020 йилнинг июль—сентябрь ойларида «Samsung» жами 14,85 млн. дона телевизор сотган. Донабай ҳисобда компаниянинг бозордаги улуши 23,6 фоизга тенг. Даромад олиш бўйича эса учдан бир қисми — 33,1 фоизи ($9,3 млрд.) Жанубий Кореянинг ушбу компаниясига тўғри келяпти.

«Samsung», айниқса, диагонали 80 дюймдан бошланувчи телевизорлар йўналишида етакчи — глобал бозорнинг 53,5 фоизи.

2020 йилнинг ўтган уч чораги мобайнида компания 33,92 млн. дона телевизор сотди. Йил якунида умумий кўрсаткич 48,8 млн. донага етиши кутиляпти — ўшанда 2014 йилдан бери энг юқори натижа қайд этилади.

Глобал телевизорлар бозорида иккинчи ва учинчи ўринларни яна бир корейс компанияси — LG (11 фоиз, донабай ҳисоблаганда) ҳамда Хитойнинг TCL компанияси (10,9 фоиз) банд этган.