Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12,3 мингтани ташкил этиб, улардан 11,8 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 399 тага ошган.

❇️ Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
 Россия – 2093 та
 Хитой – 1799 та
 Туркия – 1576 та
 Қозоғистон – 919 та
 Корея – 888 та

❇️ Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
 Россия – 315 та
 Хитой – 207 та
 Туркия – 330 та
 Қозоғистон – 150 та
 Корея – 97 та