Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
2020 йилда нечта китоб ўқидингиз?
» » Марказий банк аҳолига қатор огоҳлантиришлар билан чиқди

Марказий банк аҳолига қатор огоҳлантиришлар билан чиқди

12 янв 2021, 09:07, Admin
0 комментариев    279 Кўрилган

МБ ахборот хизмати банк карталари хавфсизлиги бўйича аҳолига бир қанча тавсиялар билан чиқди.

Банкоматларда:

Банк картасидан фойдаланган ҳолда операцияларни амалга ошириш учун банкоматни танлашда сизга яқин жойда шубҳали шахсларнинг йўқлигига эътибор беришингиз керак. Aгар бундай шахслар бўлса, сиз бу ёки бошқа банкоматдан фойдаланиш учун қулайроқ вақтни танлашингиз керак.

Учинчи шахсларнинг маслаҳатига қулоқ солманг ва банк картаси билан операцияларни амалга оширишда уларнинг ёрдамини қабул қилманг.

Банкоматни ишлатишдан олдин унинг ПИН-код териладиган жойида ва карталарни қабул қилиш учун мўлжалланган жойида (уяда) жойлашган дизайнига мос келмайдиган қўшимча қурилмалар (масалан, нотекис ўрнатилган ПИН-код териш клавиатураси) мавжудлигини кўздан кечиринг. Aгар қўшимча қурилмалар мавжуд бўлса, бундай банкоматдан фойдаланишдан воз кечинг ва банкоматда кўрсатилган телефон орқали банк ходимларига шубҳаларингиз ҳақида хабар беринг.

Банкоматга банк картасини киритиш учун жисмоний куч ишлатманг. Aгар банк картаси киритилмаса, бундай банкоматдан фойдаланманг.
ПИН-кодни киритаётганда яқин атрофдаги одамлар уни кўрмаслиги учун клавиатурани қўлингиз билан ёпинг.

Банкоматдан нақд пул олгандан сўнг, банкноталарни бирма-бир сананг, банк картаси қайтишини кутинг ва квитанцияни олинг, уларни сумкага (ҳамёнга, чўнтакка) солинг ва шундан кейингина банкоматни тарк этинг.

Банкомат томонидан чоп этилган квитанцияларни уларда кўрсатилган суммаларни кейинчалик банк ҳисобварағи билан таққослаш учун сақлаб қўйинг.

Aгар банкомат тўғри ишламаса (масалан, у узоқ вақт кутиш режимида бўлса, ўз-ўзидан қайта ўчиб ёқилса), сиз бундай банкоматдан фойдаланманг, клавиатурадаги «Отмена» тугмачасини босиб, амалдаги операцияни бекор қилинг ва банк картасининг қайтишини кутинг.

Aгар банк картаси билан операциялар пайтида банкомат банк картасини қайтариб бермаса, банкоматда кўрсатилган телефон рақами орқали тегишли банкка мурожаат қилинг ва ҳолатни тушунтиринг. Шунингдек, сиз банк картасини чиқарган банк билан боғланиб, банк ходимининг кўрсатмаларига амал қилишингиз керак.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив