Жорий йилнинг 1 май санасидан айрим молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 1 май санасидан айрим молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Унга кўра, 2021 йилда давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштирилади.

 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

2021 йил 1 майдан қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини жорий этилади:

  • давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
  • давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.