Имтиёздан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Имтиёздан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Божхона органлари томонидан турли найрангларни қўллаган ҳолда товар ва транспорт воситаларини юртимиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар мунтазам равишда фош этиб келинмоқда.

Хусусан, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хориждан мамлакатимизда фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган келтирилган 2 дона махсус транспорт воситалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўригидан ўтказиш мобайнида божхона ходимларида мазкур транспорт воситаларини махсус транспорт воситалари эканлигига шубҳа туғилганлиги сабабли экспертизадан ўтказилди.

Натижада, қиймати 2 млрд сўмни ташкил этувчи мазкур автотранспорт воситаларининг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги, ишлаб чиқарилишдаги йиллари бир биридан фарқ қилганлиги ва конструкцияси бўйича бир бирининг техник таркиби хисобланмаган автомобил ва бурғулаш ускунаси жамланмасидан иборат эканлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат бюджетига 1 млрд 534 млн сўм миқдорда божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.