Пенсия жамғармаси ҳамда Халқ банкининг қўшма баёноти

Пенсия жамғармаси ҳамда Халқ банкининг қўшма баёноти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Фармонига мувофиқ пенсия ва нафақа пуллари ҳар ойнинг 27 санасига қадар тўланиши таъминланмоқда.

Хусусан, тўловлар ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда етказилмоқда.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сонли фармонига асосан 2021 йилнинг 1-5 сентябр кунлари республикамизда барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида Пенсия жамғармаси ва Халқ банки қуйидагиларни маълум қилади:

-  сентябр ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 6-7 сентябр санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;

- пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 6-7 сентябр кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати