DataLife Engine > Иқтисодиёт / Жиззах янгиликлари > Жиззах вилоятида Ялпи ҳудудий маҳсулот 4.9 фоизга ўсди

Жиззах вилоятида Ялпи ҳудудий маҳсулот 4.9 фоизга ўсди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021- йилнинг январ–июнида Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда – ЯҲМ ) ҳажми жорий нархларда 8 877,2 млрд. сўмни ташкил этди ва 2020- йилнинг январ-июни билан таққослаганда 4,9 % га ўсди.

ЯҲМ дефлятор индекси 2020- йил январ-июнидаги нархларга нисбатан 115,6 % ни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 2,8 % га етди.

 

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 6 261,7 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 % га юқоридир.

 

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми умумий ЯҲМнинг 97,2 % ини, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2,8 % ини ташкил этди.

Ҳисобот даврида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 46,3 % ни, саноат тармоғи 13,1 % ни, қурилиш 7,1 % ни ва хизматлар соҳаси 33,5 % ни ташкил қилди.

 

ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 100,8 % (ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши – 46,3 %), саноатда – 114,7 % (13,1 %), қурилишда – 105,8 % (7,1 %), хизматлар соҳасида – 106,6 % ни (33,5 %) ташкил этди. Хизматлар соҳаси таркибида ўсиш суръатлари савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 103,4 % (6,4 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 113,1 %  (4,1 %), бошқа хизмат тармоқларида 106,4 % дан (23,0 %) иборат бўлди.

 

ЯҲМ ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги тармоғи 0,4 ф.п. (2020- йил январ-июнида – 1,6 ф.п.), саноат тармоғи – 1,8 ф.п. (2020- йил январ-июнида – 0,6 ф.п.), қурилиш тармоғи – 0,5 ф.п. (2020- йил январ-июнида салбий – 0,8 ф.п.) ва хизмат кўрсатиш соҳаси – 2,2 ф.п. (2020- йил январ-июнида – 0,4 ф.п.) ижобий ҳисса қўшди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ўсиши ҳисобига ЯҲМ 0,1 ф.п. (2020- йил январ-июнида салбий – 0,03 ф.п.) га ошган.

2021-йил январ-июнида ЯҲМ дефлятори индекси 2020-йил январ-июнидаги нархларга нисбатан 115,6 фоизни ташкил этди. ЯҲМ дефлятори индексининг энг юқори кўрсаткичлари ўрмон ва балиқ хўжалигида – 121,6 % ва саноат тармоғида – 112,4 % қайд этилди.

  

 Жиззах вилояти статистика бошқармаси Статистика

фаолиятини ташкил этиш ва йиғма

ахборот-таҳлилий ишлари бўлими

скачать dle 12.0



Вернуться назад