«GM Uzbekistan» ва бошқа корхоналар хусусийлаштирилади

«GM Uzbekistan» ва бошқа корхоналар хусусийлаштирилади

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, «GM Uzbekistan»дан ташқари давлат тасарруфидаги 10 та йирик корхона 2023 йилгача хусусийлаштирилади, шунингдек, улар орасида давлат ҳисобидаги ипотека ва саноат қурилиш банклари ҳамда ОКМК каби корхоналар бўлиши мумкинлиги айтилди.