Тошкентдаги Матбуот уйи сотувга қўйилди

Тошкентдаги Матбуот уйи сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Матбуот уйи сотувга қўйилди. Тегишли маълумотлар E-AUKSION порталига жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, инвестиция киритиш миқдори ихтиёрий бўлиб, талабгорларнинг хоҳишига қараб белгиланади. Бино-иншоотлар майдони 18 142 квадрат/метрни ташкил этади. Закалад пули таклиф этилаётган нархнинг камида 5 фоизи миқдорида этиб белгиланган.

Қайд этилишича, талабгорлардан келиб тушган таклифларни умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади ҳамда мазкур комиссия қарорига асосан ғолиб аниқланади.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади. Бунда биринчи босқичда талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади). Жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.