Ўзбекистонда 2022 йил давлат улуши бўлган корхоналарни уч карра қисқартириш вазифаси қўйилди

Ўзбекистонда 2022 йил давлат улуши бўлган корхоналарни уч карра қисқартириш вазифаси қўйилди

Шавкат Мирзиёев хусусийлаштириш жараёнларига оид видеоселектор йиғилишда давлат улуши бўлган корхоналарни сотиш масаласига тўхталди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йили Ўзбекистонда 4 триллион 500 миллиард сўмлик 619 та давлат активи сотилган. 2022 йил учун давлат улуши бўлган корхоналарни уч карра қисқартириш вазифаси қўйилган.

Шавкат Мирзиёев хусусийлаштириш жараёнларига оид видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат раҳбари мутасаддилардан шаффоф, адолатли хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштиришни талаб қилди.

«Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ раҳбари бир нарсани аниқ ўзига белгилаб олсин. Бундан буён бўш турган объект ижарага берилиши ёки сотувга чиқарилиши шарт. Топшириқни бажармаган ҳоким тадбиркорликка тўсқинлик қилган бўлади.

Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси ноқонуний йўл билан сотилганини бутун дунё кўрди. Нега бу пуллар бюджетга эмас кимларнингдир чўнтагига тушяпти?

Тасаввур қилинг давлат қанчадан қанча пулларни йўқотяпти. Бу пулга қанча боғча, қанча мактаб қуриш мумкин. Нимага ҳокимлар шуни ўйламайди. Нимани ўйлаяпсизлар жаноб ҳокимлар», – дейди президент.