Эслатма: Тадбиркорлар билан ишлашда қатор енгилликлар яратилди

Эслатма: Тадбиркорлар билан ишлашда қатор енгилликлар яратилди

Тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинган:

  • молиявий ҳисоботлар нусхалари;
  • давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;
  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;
  • лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;
  • қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармони