Бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда

Бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда

“Дунё” АА маълумотларига кўра, бу йил британиялик фермерлар далаларда ишлаш учун 1,5 мингдан ортиқ ўзбек мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Британиянинг Pro-Force ёллаш компанияси лойиҳасининг асосий мақсади - Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш ва мамлакатимизнинг меҳнат миграцияси имкониятларидан самарали фойдаланишдир. Ушбу дастур Буюк Британия ҳукумати томонидан хорижий мавсумий ишчилар учун ажратилган 40 мингдан ортиқ квота доирасида амалга оширилмоқда.

17 январь куни буюк Британияга 24 кишидан иборат ўзбек меҳнат мигрантлари гуруҳи етиб борган. Мазкур лойиҳа доирасида жорий йилда Ўзбекистондан жами 1,5 минг нафар ишчи жалб этилиши режалаштирилган. Ўтган йили Британияда мавсумий ишларда мамлакатимиздан 2 мингга яқин меҳнат мигрантлари ишлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда британиялик ёллаш компанияларининг Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилишга бўлган қизиқиши доимий равишда ўсиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби ўзбекистонлик мигрантларнинг тартибли ва уюшган иши, шунингдек, меҳнатининг инглизларникига нисбатан арзонлигидадир.