“OYBEK SUPER TRANS” МЧЖ чекланмаган миқдорда газобетон блокларини таклиф этади

“OYBEK SUPER TRANS” МЧЖ чекланмаган миқдорда газобетон блокларини таклиф этади

Жиззахда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони яна биттага кўпайди.

Жиззахда “OYBEK SUPER TRANS” МЧЖ томонидан Россиянинг «Алтай строй Маш» компаниясининг замонавий технологиялари асосида газобетон блоклари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича берган кўрсатмалари ва ички бозордаги талабдан келиб чиқиб, ушбу лойиҳани амалга оширилди.  

Биламизки бугунги кунда қурилиш объектлари деворлари асосан ғишлардан тикланади. Лекин бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қурилиш объектларига етказиб беришда талай муаммолар кўзга ташланмоқда. Ғишт заводлари томонидан сифатли ва унумжор тупроқ қатламидан кўп миқдорда фойдаланиш натижасида атроф-муҳит ва экологияга жиддий зарар етмоқда. Биринчидан тупроқни қайта тиклаб бўлмайди. Ернинг унумдорлиги пасайиб кетади. Иккинчидан, газ сарфи катта. Экология ва атроф-муҳитга салбий таъсири юқори. Собиқ иттифоқ мамлакатларидан ташқари, кўплаб давлатлар, хусусан, Европа давлатларида ғишт ишлаб чиқаришдан аллақачон воз кечишган. Бунинг ўрнига газобетон, пенобетон ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Иморатлар ҳам сифатли бўлади. Уйнинг ҳароратини меъёрда сақлайди. Қулай томонлари кўп.

Корхона томонидан энг янги замонавий технология асосида турли хил ўлчамдаги (выбропрессланган) девор тошларини чекланмаган миқдорда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар уйларни ҳар томонлама сифатли қуришда, шунингдек иш суръатини тезлатишда қўл келади.

Маҳсулот сифати давлат стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ва сертификатланган.

Қурилиш ишларида объект деворларни кўтаришда асосан пишган ғиштдан фойдаланилсада, сўнгги йилларда ишлаб чиқарилаётган янги турдаги маҳсулотлар ушбу материалдан фойдаланишнинг камайишига сабаб бўлмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, пишиқ ғиштдан қурилган уй яхши, лекин қурилиш нархи қимматга тушади. Қолаверса, қурилиш муддати узоқ бўлиб, бино фасади сувоқ талаб қилади. Бу сувоқ йиллар ўтиб ёрилиб тушиши ва бино кўриниши ёқимсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Қайтадан таъмирлаш эса ҳаражат талаб қилади. Шунинг учун ғишт ўрнини боса оладиган пишиқ, арзон ва қурилиш ишлари муддатининг қисқаришига хизмат қилувчи, исталган муддатда ҳам бино фасадининг бузилишига йўл қўймайдиган материал топишга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Шу маънода, “OYBEK SUPER TRANS” МЧЖнинг газоблок корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий хусусиятлари – унинг пишиқ, зич, томонлар геометриясининг тўғрилиги, бино қурилишида девор ва фасад учун керак бўладиган барча шаклларининг борлигидир. Устунлар ва ва сейсмик тасмалар учун опалубка ишлатиш зарурати бўлмайди. Бу тош блоклар ёрдамида бажарилган қурилишнинг нархи пишиқ ғишт ва бошқа замонавий материаллардан фойдаланилганга нисбатан 30-40 фоиз арзон тушади. Бундан ташқари, сунъий тош блоклар бошқа материалларга нисбатан экологик тоза ҳисобланади. Улар вибро пресс технологияси асосида цемент, ювилган қум ҳамда майда шағалдан ярим нам қоришма асосида тайёрланиб, иссиқ ва парли камерада пиширилади.

 

Ушбу маҳсулотдан давлатимиз томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар ва кўп қаватли уйлар қурилишида фойдаланиш тавсия этилади. Сабаби, корхона маҳсулотлари ушбу лойиҳалар бўйича қўйилган барча талабларга тўлиқ жавоб беради. Энг муҳими, қурилишда таннархнинг арзонлиги, муддатнинг қисқалиги, кам ишчи кучи талаб қилишидир. Буларнинг бари иқтисод қилинган маблағ ҳисобига янада каттароқ майдонда қурилишлар қилиш имконини тақдим этади.


Шунингдек, хусусий томорқа, уй-жой ва иморат қурилишида ҳам кенг қўлланилса, шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий, чиройли, ҳамма шароитларга эга бўлган хусусий лойиҳалар бўйича фойдаланса ҳам бўлади.

Чиройли кўча деворлари қурилишида, янги замонавий лойиҳаларни қўллаш имкониятлари бор.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, юртимизда амалга оширилаётган қурилиш ишларида, хусусан намунавий лойиҳалар асосидаги уйлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилишда ушбу газоблок маҳсулотларидан фойдаланишни таклиф қиламиз.

 

Ҳаридорлар ва ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар ҳар куни қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари сўралади.

 

+99899 553 19 19

+99891 199 19 19

 

Тўлов сиз истаган шаклда.

 

Маҳсулот сертификатланган, хизматлар лицензияланган.

 

Реклама ҳуқуқи асосида.