» » Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистон ҳукумати Сардоба сув омборини қайта тиклаш лойиҳасига Москва давлат қурилиш универститети мутахассисларини жалб қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Сардоба сув омборини қайта тиклаш бўйича жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти.

Объектнинг амалдаги ҳолати дастлабки лойиҳа ечимларига қанчалик мувофиқлиги ҳам текширилмоқда. Бу ўрганишлар эртага шундай нохуш ҳолат яна такрорланмаслиги ва шу каби фалокатларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда сув омборида 230 млн м3 сув тўпланган. У тез орада 350 млн м3 га етказилади ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади.

“Жумладан, сув омборининг ҳолати ҳамда юзага келган техноген офатнинг сабабларини ўрганиш юзасидан, унинг келиб чиқиш ҳолатлари қайта такрорланишининг олдини олиш мақсадида хорижий мутахассислар (Москва давлат Қурилиш универститети) жалб қилиниб, техник ечимлар тўлиқ ўрганиб чиқилмоқда”, - дейилган Қурилиш вазирлиги хабарида.

Муҳандислик-қидирув ишлари бўйича эса “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан бирга ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги тиклаш ишлари юзасидан “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳачилари москвалик мутахассислар билан келишилган ҳолда лойиҳа ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа юзасидан давлат экспертизаси томонидан 12 февраль 2021 йил 4-Э-сонли эксперт хулосаси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди. Ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро табиий офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР