» » Россияда 23 йил қамоқда ўтирган ўзбекистонлик Тошкентга қайтиши билан яна 17 йилга «кесилди»

Россияда 23 йил қамоқда ўтирган ўзбекистонлик Тошкентга қайтиши билан яна 17 йилга «кесилди»

Россиянинг Кемерово суди ҳукми билан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган каттақўрғонлик шахс жазони тўлиқ ўтаб, Ўзбекистонга қайтиши билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди, деб ёзади «Дарё».

Қайд этилишича, Россиядан қайтган эркак Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бунга сабаб 51 ёшли эркак бундан 24 йил аввал Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг уйида босқинчилик қилган.

Унинг икки босқинчи шериги 20 йилга қамалган. У эса жазодан қутулиб қоламан деб хорижга қочиб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида 24 йил аввалги жиноят иши кўрилди.

Ўзганинг мулкига зўравонлик билан эга чиқишни кўзлаган йигитлардан бири 1996 йили қайнотасига атаб хат ёздиради. Судланаётган шахс эса хатни ташлаб келади. Хатда «ВАЗ 2106» русумли машинаси ва пулларни бермаса, уйни ёқиб юбориши ва Самарқанд давлат университетининг Ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олаётган қизини ўғирлаб кетиш билан қўрқитилган жумлалар бўлган.

Йигитлар буюртмачи шеригининг қайнотасига куч ишлатиб, моддий бойликларини қўлга киритади.

«Уйга борганимизда соат 1-2 лар эди. Уч киши бўлиб бордик. Куёвнинг ўзи бормади. Ўша вақт 26 ёш эдим. Шеригим бир одамдан қарзимни оламиз деб мени бошлаб борди. Уйга борганда тўполон бўлди. Мен кейин уйдан чиқиб кетдим. Бошқа ҳеч нима қилмагандим. Кейин Россияга кетвордим», – дейди айбланувчи.

Ҳозир жабрланувчи – қайнота ва унинг аёли ҳаёт эмас. Уларнинг ўрнига марҳумларнинг жияни судда иштирок этган.

Прокурор суддан судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (жуда кўп миқдорда уюшган гуруҳ иштирокида талончилик) билан 8 йилга, кодекснинг 267-моддаси 3-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш билан узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.

Суд айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «в» (уюшган гуруҳ томонидан содир этилган товламачилик) банди билан 12 йил, кодекснинг 267-моддаси 3-қисми «б» банди билан 12 йил, кодекснинг 164-моддаси 4-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан содир этилган босқинчилик) билан 15 йил, кодекснинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш билан узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР