» » Ҳаж мавсуми бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ахборот берилди

Ҳаж мавсуми бўйича тарқалган хабарлар юзасидан ахборот берилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

 Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур масала юзасидан махсус ахборотини тақдим этди.

«Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда «Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт» ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – «COVID-19»га қарши эмлангани бўлади», мазмунидаги интервьюсига асосланган.

Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.

Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.

Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!
», - дейилади ахборот якунида.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР